МЮнинг янги футболчиси: Мен мухлисларга ўхшаб, тўғридан-тўғри Роналдунинг олдига боришни хоҳламадим

Сентябрь ойи бошида "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтган дарвозабон Мартин Дубравка жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан учрашув ҳақида гапирди.

“Машғулотдан олдин ва кейин, тренажёр залида суҳбатлашиш имконига эга бўлдим. Криштиану мендан оилам, қаерда яшаётганим ва ҳоказолар ҳақида сўради. Мен мухлисларга ўхшаб, тўғридан-тўғри унинг олдига боришни хоҳламадим. У билан ҳар қандай мавзуда гаплашиш жуда ёқимли", - дея Дубравканинг сўзларини келтиради "O Jogo".

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 33 ёшли словакияликни "Ньюкасл"дан 2022/23 йилги мавсум охиригача ижарага олди. Шартнома сотиб олиш опцияси ҳам назарда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!