МЮнинг янги мураббийи “Сити” ва “Ливерпуль” гегемонлигига барҳам бермоқчи!

“Манчестер Юнайтед”нинг янги  бош мураббийи Эрик тен Хаг келаси мавсумда “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” билан бўладиган рақобатга муносабат билдирди.

- Ҳозирги пайтда мен “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”нинг ҳар иккисидан ҳайратланяпман. Улар фантастик футбол намойиш қилмоқда.

Лекин ҳар доим, ҳар қандай давр эртами, кечми поёнига етишини тушинишимиз керак. Мен улар билан бўладиган тўқнашувларни сабрсизлик билан кутяпман. Англия премьер-лигасининг бошқа клублари ҳам уларга жиддий қаршилик кўрсатишига аминман, - деди Эрик тен Хаг.

Нидерландиялик мутахассис манчестерликлар билан уч йиллик битим имзолади. Унинг олдига “Манчестер Юнайтед”ни нуфузли мусобақалар совринли ўринлар учун курашадиган қудратли жамоага айлантириш вазифаси қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!