Мюнхенда Швайнштайгернинг хайрлашув учрашуви ўтказилди

Кеча Мюнхенда Бастиан Швайнштайгернинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда футболчининг собиқ жамоалари "Бавария" ва АҚШнинг "Чикаго Файр" клублари ўзаро майдонга тушишди.

Германиялик футбол афсонаси иккала жамоа таркибида бир бўлимдан ҳаракат қилди. Учрашув эса 4:0 ҳисобида немис клубининг ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, Швайнштайгер 2002-2015 йилларда "Бавария" шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га ўтди ва у ерда бир муддат ўйини чиқмагач АҚШга "Чикаго Файр" клубига йўл олди.

"Бавария" Германия - "Чикаго Файр" АҚШ - 4:0 (2:0)

Голлар: Гнабри, 7 - 1:0, Вагнер, 38 - 2:0, Роббен, 63 - 3:0, Швайнштайгер, 83 - 4:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!