Надаль фаолиятини қачон якунлайди?
Ads

"Бу ҳаётнинг, спортчилик фаолиятининг бир қисми. Ҳамма нарсани боши ва интиҳоси бор. Биз бугун теннис ўйнамоқдамиз, аммо эртага фаолиятимизни якунлашимиз мумкин. Худди Питт Сампрас, Жон Макинрой ва Жимми Коннорс сингари.

Спорт бир жойда турмайди. Бизга яхши ёшлар керак, худди биз сингари теннис ривожини давом эттирадиган янги авлод керак", - деди Надаль.

Маълумот учун, 32 ёшли ракетка устаси 17 марта "катта дубулға" туркумидаги мусобақаларда ғолиб чиққан ва жуфтлик беллашувларида олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган.