Надаль "Реал" - "Сити" баҳсини кўриш учун ўз ўйинини бошқа вақтга қўйишни сўради

Машҳур теннис устаси Рафаэль Надаль бугунги чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Манчестер Сити" баҳсини ўтказиб юбормасликни хоҳлаяпти. Бунинг учун у ҳатто, ўз ўйинини бошқа вақтда ўтказишни сўраган.

Дунёнинг 4-рақамли ракеткаси Мадриддаги "Masters" турниридаги беллашувни чемпионлар лигаси билан бир вақтда ўтказилмаслигини ёки бугун бекор қилинишини сўраган. Сабаби, у "Реал" клубининг ашаддий мухлиси ҳисобланади ва "қироллик клуби"ни муҳим учрашувда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Теннисчи бу борада Мадридда ўтадиган турнир директори Фелисиано Лопесга мурожаат қилиб, беллашувни чемпионлар лигаси билан параллел вақтга қўймасликни илтимос қилган. Унинг турнирдаги рақиби Миомир Кесманович бўлади. 

"Marca" нашрининг хабар беришича, Надалнинг мурожаати қабул қилинган ва у бугун Тошкент вақти билан 19:00да Миомирга қарши кортга чиқиши режалаштирилганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!