Нагатомо катта эҳтимол билан Осиёга қайтади

"Галатасарой" ҳимоячиси Юто Нагатомо катта эҳтимол билан ушбу ёзда жамоани тарк этади.

Япониялик футболчига БААнинг "Ан-Наср" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Дубай клуби 33 ёшли футболчига катта маблағ ажратишга тайёр, футболчининг ўзига ҳозиргидан анча юқори бўлган маош билан шартнома таклиф қилмоқчи.

Нагатомо Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 15 та баҳс ўтказиб, битта гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)