Наҳотки! "Рома" Шомуродов ўрнига бошқа ҳужумчи билан келишиб олди (фото)
Италиянинг "Рома" клуби Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоаси вакили Ола Сольбаккен билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Италиянинг "CalcioNews24" нашри хабар берди.
Манбага кўра, ушбу ҳужумчи "Рома"да захира ўриндиғида қолиб кетаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўрнига сотиб олинади. Ола катта эҳтимол билан қишда эркин агент сифатида римликлар билан шартнома имзолайди.
Маълумот ўрнида, Сольбаккен жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 16 баҳсда ўз ҳисобига битта гол ва 6 та ассистни ёздириб қўйган. Шомуродов эса барча мусобақаларда 4 ўйинда иштирок этиб, битта голни ўз номига расмийлаштириб қўйган.
Фикрлар