Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" мухлислари билан учрашди

Бугун кечки пайт “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадионига Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюриб, жамоа мухлислари билан учрашди. 

Учрашув давомида вилоят раҳбари ишқибозларга Наманганда мухлислик маданияти юқори савияда бўлиши, ўйинлар вақтида ҳакамлар ва футболчилар шаънига номақбул сўзлар айтмаслик, ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туриш, мухлислар ўзаро аҳил бўлишлари кераклигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ушбу йиғилишда шу пайтгача “Навбаҳор” клуби мухлислар раиси сифатида фаолият юритган Мухтор Юсуббаев “Навбаҳор” клуби мухлислар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида таништирилди.      

Ишқибозлар билан бўлиб ўтган учрашув якунига етгач, Шавкатжон Абдураззоқов “Сўғдиёна” билан ўтказиладиган ўйинга тайёргарлик кўраётган “лочинлар”нинг кечки машғулотини кузатди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!