"Наполи" - "Ювентус". Матнли трансляция
Бир неча дақиқалардан сўнг А Серия 3-туридан ўрин олган "Наполи" - "Ювентус" баҳси старт олади. Мазкур беллашувдан онлайн матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Ирвинг Лозано майдон марказида қочиб кетаётган "Ювентус" футболчисини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.
- 85'
ГООООООООООООООЛ Мойзе Кин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
- 84'
Осимхен дарвозага тескари ҳолатда зарба бера олмай, тўпни шеригларига узатди. Унинг пасига эса аниқлик етишмади.
- 82'
Мората майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини жамоага янги келиб қўшилган Кин эгаллади.
- 75'
Инсинье жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Зелиньски эгаллади.
- 74'
Фабиан Руиснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ўта кучли, аммо аниқ эмас.
- 73'
Ангуиссага нисбатан Ремзи ўйин қоидасини бузди. "Наполи" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлмоқда.
- 72'
Инсинье майдонни оёғини ушлаб ётибди. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 70'
Осимхен бўш ҳудуд бўйлаб жарима майдони ичига кириб борди ва зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўла олди.
- 66'
Неапол клуби "Юве" жарима майдони атрофида жуда эркин ҳаракат қилмоқда.
- 64'
Майдонда ҳар бир қарич ер учун кураш кечмоқда. "Наполи" "кекса сеньора"ни ҳимояга қамаб қўйди.
- 62'
Инсиьенинг узатмасидан сўнг Марио Руи ўта кучли ва шу билан биргаликда ноаниқ зарба йўллади.
- 59'
Инсинье жарима майдончаси ичига осонлик билан кириб бориб, аниқ ва кучсиз зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 58'
Маккенининг олис бурчак томон берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 57'
ГОООООООООООООЛ! Инсиньенинг ажойиб зарбасидан сўнг Шенсний тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Политано дарвозага тўғрилаб юборди.
- 56'
Пеллегрини тўп учун курашга киришди ва бироз ноқулай тарзда майдонга тушди.
- 54'
"Наполи" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.
- 51'
Марио Руи жарима майдончасига тўпни етказиб берди, бироқ дарвоза томон зарба берадиган футболчи топилмади.
- 47'
Неаполликлар яна бир бор бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 46'
"Наполи"иккинчи бўлимни ҳам устунликда бошлади.
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча туринликлар "Наполи" майдонида кичик ҳисобда олдинда бормоқда.
- 45+1'
Бўлим сўнггида Кулибали жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади, аммо Шенсный тўпни эгаллаб олди.
- 45'
Ўйиннинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Локателлига сариқ карточка кўрсатилди.
- 43'
Супер сейв. "Наполи" ҳимоячилари ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди. Кулусевски бирга-бир вазиятдан гол ура олмади
- 43'
Марио Руи жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 42'
Майдон марказида Локателлига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
- 39'
Майдон эгалари сўнгги 4-5 дақиқа ичида яққол устунлик билан майдонда ҳаракат қилмоқда.
- 37'
"Наполи" аъзолари рақиб жарима майдончаси атрофида ҳавфли ҳужумлар уюштирмоқда.
- 34'
Маккени қўпол ўйинидан сўнг, ҳакам хуштак чалиб ўйинни тўхтатди.
- 31'
"Наполи" футболчиси Элиф Элмас сариқ карточка олди.
- 27'
"Наполи" устунликни ўз қўлига олди ва рақиб жарима майдони атрофида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди.
- 25'
Кулибали тўпни Турин клуби футболчиларига совға қилмоқда.
- 23'
Кулусевски рақиб жарима майдони атрофида ҳавфли вазият яратди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
- 21'
Политано узоқ масофадан кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 18'
Бернардескининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг Бернардески тўпни эгаллаб олди.
- 14'
Ўйин темпи анча юқори. Бироқ кескин ҳужумлар уютирилмаяпти.
- 10'
ГООООООООООООООЛ! Мората ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ҳисобни очмоқда.
- 9'
Локателлидан Маккенига ажойиб пас, бироқ америкалик футболчи тўпни тўхтата олмади.
- 8'
Мората ҳужумга ўтаётган бир пайтда рақиблар ундан тўпни олиб қўйди.
- 8'
Инсинье навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Ангуиссанинг зарбаси бироз ноаниқ.
- 6'
"Наполи" яна бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Устунлик яққол майдон эгалари томонда
- 2'
Ҳозирча неаполликлар ўйинни фаол бошлашди ва икки бор бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
А Серия 3-туридан ўрин олган "Наполи" - "Ювентус" баҳси бошланиш арафасида. Мазкур ўйиндан матнли транлсляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар