“Наполи” 130 миллион еврога бермаган ўйинчини энди ҳеч ким олмаяпти

“Наполи” раҳбарияти трансфер бозорида катта хатога йўл қўйди. Аввалги мавсумда неаполликларнинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган Виктор Осимхеннинг харидори кўпайиб кетган эди.

Бироқ клуб хўжайинлари нигериялик футболчи учун берилган 120-130 миллион евролик таклифларга рад жавобини берди.

Айни пайтда бу ўйинчига талаб кучайиб кетган. ПСЖ Килиан Мбаппенинг кетиши аниқ бўлганидан кейин Осимхенни сўраган эди. Бироқ Викторга бу чорлов маъқул келмади.

Осимхенга “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ клуб раҳбарияти нигериялик форвардга катта сумма тикмоқчи эмас.

Кутилган харидорлардан бири “Челси” ҳам бошқа вариант топди. “Аристократлар” эътиборини Ла Лигада порлаган Артём Довбикка қаратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!