Ads

Луганскнинг "Заря" клуби дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Football Italia тарқатган хабарга кўра 19 ёшли украиналик посбонга "Наполи" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Эслатиб ўтиш лозимки неаполликларнинг асосий дарвозабони Пепе Рейна тез орада жамоани тарк этади.

Маълумот учун, Лунин жорий мавсум жами 36та учрашувда майдонга тушган ва шуларнинг 9тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Минбар

Барча блоглар