"Наполи" 2 та норвегиялик футболчи учун 60 млн евродан воз кечишга тайёр

"Наполи" клуби "Ред Булл Зальцбург" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Генк" ярим ҳимоячиси Сандер Бергни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия гранди Холланд учун 40 млн, Бергни учун 20 млн евро тўлашга тайёр. Айтиш керакки, Холландни қўлга киритиш “Наполи” учун қийинчилик туғдириши мумкин. Боиси, унинг учун гранд клублар ҳам кураш олиб боришмоқда ва “Ред Булл” уни 90 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, 19 ёшли Холланд бу мавсум “Ред Булл” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол уришга эришди. 21 ёшли Берг эса “Генк” сафида 20 та ўйинда 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!