"Наполи" жамоаси ҳозирда "Уотфорд" таркибида тўп тепаётган Жерар Деулофеуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, испаниялик футболчи "Уотфорд" Чемпионшипга тушиб кетганидан норози ва бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламоқда. Ўз навбатида, неаполликлар ҳам 26 ёшли вингер хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Шунингдек, "Милан" клуби ҳам Деулофеуга харидор.

Испания терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум "Уотфорд" таркибида АПЛда 31 ўйин ўтказиб, 11 та гол киритишга эришди. У "Барселона" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)