"Наполи": Бу фэйк
"Наполи" клуби "Хетафе"да тўп сураётган “Барселона”нинг собиқ футболчиси Марко Кукурельяни сотиб олмоқчилиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Айтиш керакки, бундан аввалроқ испан клуби президенти Анхель Торрес Марконинг трансфери бўйича неаполликлар президенти Аурелио де Лаурентисдан кўплаб қўнғироқ бўлаётгани ҳақида гапириб ўтган эди.
“Бу ёлғон, фэйк. Де Лаурентис ҳатто “Хетафе” президенти кимлигини ҳам билмайди. У ҳеч қачон бу футболчи масаласида клуб ходимлари билан гаплашмаган”, - деб ёзилади “Наполи” баёнотида.
Фикрлар