
"Наполи" Фабиан Руиснинг маошини оширмоқчи
Италиянинг “Наполи” клуби ўзининг испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Берилган маълумотларга кўра неаполликлар раҳбарияти 23 ёшли футболчининг йиллик маошини 2 млн евродан 3,2 млн еврога оширишга тайёр. Шартнома муддати эса 2024 йилга қадар узайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Руисга Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Руис жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар