"Наполи" клуби футболчилари ўзларининг хавфсизликларидан безовта бўла бошлашди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра футболчилар неаполлик радикал мухлисларнинг ҳаракатларидан хавфсирашмоқда. Аллан ва Петр Зелинскиларнинг уйларини ўғри ўмаргани жамоанинг бошқа аъзоларини хушёрликка чорлаган. Шу боис “Наполи” футболчилари ўз хавфсизликлари учун шахсий қўриқчилар ёллашни режалаштиришмоқда.