"Наполи" футболчиси бу мавсумда ҳозирча А Сериянинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди
Шанба оқшомида "Наполи" ўз уйида "Аталанта"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кваратцхелия яна бир бор жамоасининг муҳим ғалабасини ўз ҳиссасини қўшди. Хвича рақибнинг етти ўйинчиси қуршовидан зарба бериб, ажойиб гол урди.
"Opta" футбол статистик портали маълумотларига кўра, грузиялик вингер Италияда жорий мавсумнинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди. 22 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 28 ўйинда иштирок этиб, 26 та бора голда иштирок этди. Яъни, 13 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ва 13 бора шерикларининг голига ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, неаполликлар А Серияда 26-турдан сўнг 68 очко билан турнир жадвалини бошқармоқда.
Фикрлар