"Наполи" ҳужумчиси учун Италияда "ов" бошланди
Жакомо Распадорига Италиянинг бошқа грандлари қизиқиш билдирмоқда.
"La Gazetta dello Sport" хабарига кўра, "Наполи"нинг 24 ёшли ҳужумчиси "Интер" ва "Ювентус" қизиқишлари доирасиа бўлиб турибди.
Ҳозирда футболчи неаполликлар сафида доимий асосий таркиб футболчиси эмас. Сабаби, унинг майдондаги вазифаси тактик сабабларга кўра, мавҳумлигича қолмоқда. Шу сабабли, футболчининг келажаги "Наполи"да сўроқ остида.
Қайд этиш лозим, унинг Неапол клуби билан шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда у 29 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар