"Наполи" Икарди учун "Интер" талаб қилаётган маблағни тўлашга тайёр
“Наполи” клуби “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди учун курашда “Ювентус” билан рақобатни давом эттиришга тайёр.
Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда неаполликлар 26 ёшли аргентиналик футболчи учун “нерадзуррилар” талаб қилаётган 60 млн еврони тўлашга тайёр. Бундан ташқари, улар Икардининг ҳам молиявий талабини қондиришга рози.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Юве” Икардига йилига 8 млн евро маош ваъда қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, туринликлар Икардининг трансферига яраша маблағ топишлари учун Марио Манжукич ва Гонсало Игуаинларни сотиб юбориши керак.



Фикрлар