"Наполи" Икардини сотиб олмайди. Неаполь клуби бошқа ҳужумчи билан келишиб олди

Ҳужумчи Фернандо Льоренте фаолиятини "Наполи" клубида давом эттиради.

Томонлар икки йиллик шартномага келишиб олишди. 34 ёшли футболчининг агенти дам олиш кунларида, битимнинг сўнгги тафсилотлари борасида келишиб олади.

Италияда форвард йилига 2,5 млн евро маош ишлаб топади.

Испаниялик футболчининг "Тоттенхэм" клуби билан шартномаси ўз ниҳоясига етган ва у "Наполи"га эркин агент сифатида кўчиб ўтади.

"Наполи" Льоренте билан келишувидан сўнг, "Интер" форварди Мауро Икарди учун курашдан чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!