"Наполи" Икардини сотиб ололмаса, бор эътиборини Белоттига қаратади

"Наполи" клуби жорий трансферлар даврида "Торино" форварди Андреа Белоттини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар неаполликлар "Интер"дан Мауро Икардини сотиб олишолмаса, бор эътиборларини айнан 25 ёшли италиялик футболчига қаратишади.

Ўз навбатида туринликлар Белоттини 60 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Белотти ўтган мавсум А Серияда 37та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 15та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!