"Наполи" жамоа мураббийи билан янги шартнома имзоламоқчи
"Наполи" клуби жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти билан шартномани узайтирмоқчи.
Журналист Никола Скиранинг хабар беришича, клуб маошини оширган ҳолда мураббий билан шартномани 2025 йилгача узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Клуб раҳбарияти ҳам жамоа устозининг ишларидан ҳозирча кўнгли тўқ.
Спаллеттининг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. Унинг қўл остида неаполликлар А Сериянинг 18-турга келиб, 47 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва 2-ўриндаги "Милан" билан орадаги фарқ 9 очкога тенг.
Фикрлар