"Наполи" Лукакуга 10 млн евро маош таклиф қилмоқда

"Наполи" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакунинг трансфери масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра А Серия гранди 26 ёшли бельгиялик футболчига йилига 10 млн евро маош ваъда қилмоқда. Неаполликларнинг бу борадаги асосий рақобатчиси “Интер” ҳисобланади. Чунки, “нерадзуррилар” устози Антонио Конте ҳам Лукакуни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Лукакунинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У ўтган мавсум АПЛда жами 32та ўйинда иштирок этди ва 12та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!