Ҳуқуқий жиҳатдан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига тегишли ҳисобланган украиналик хавбек Александр Зинченко янги мавсумни Италия А Сериясида бошлашга яқин турибди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “Наполи” клуби Зинченкони 2017/18 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумни Голландиянинг ПСВ клубида ижара асосида ўтказган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)