
"Наполи" мухлислари клуб қароргоҳида нега тўпланишди? (видео)
“Наполи” клуби мухлислари жамоанинг ҳозирги вазиятидан норози бўлишмоқда.
Италиялик журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича ишқибозлар жамоа қароргоҳи олдида турли-ҳил норозилик кайфиятидаги баннерлар билан намойишга чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ клуб президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа қароргоҳини маълум муддатга ёпиб қўйган эди, гарчи бунга бош мураббий Карло Анчелотти қарши бўлган бўлсада.
Маълумот учун, “Наполи” айни дамда А Серияда 18 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар