"Наполи" навбатдаги трансферни эълон қилди

Италиянинг "Наполи" клуби "Фенербахче" ярим химоячиси Элиф Элмазни сотиб олди.

19 ёшли футболчи трансфери учун Неаполь жамоаси 16 млн евро ва қўшимча бонуслар тўлайдиган бўлди.

Ўтган мавсум македониялик футболчи "Фенербахче" либосида иштирок этган барча турнирларда 38 та учрашув ўтказди ва 4 та гол урди. Македония термаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушишга улгуриб, Евро-2020 саралаш баҳсида Латвия дарвозасига 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!