"Наполи" президенти А Серия тўпурарининг келажаги билан астойдил шуғулланмоқда

"Наполи" раҳбарияти "Челси", "Бавария" ва ПСЖ даъвогарлик қилаётган ҳужумчиси Виктор Осимхенни таркибда сақлаб қолиш ниятида.

Ҳозирча 24 ёшли ҳужумчи учун расмий таклифлар бўлгани йўқ. Бироқ Calciomercato нашрининг хабар беришича, неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис нигериялик футболчи учун камида 160 миллион евро талаб қилмоқда.

Манбага кўра, Де Лаурентис Осимхеннинг маошини сезиларли даражада ошириш билан шартномани узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда унинг маоши йилига 4,5 миллион долларни ташкил қилади.

“Наполи” президенти янги шартномага 160 миллион евролик товон пулини ҳам киритишни режалаштирмоқда.

Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган. У жорий мавсум А Серияда 31 та ўйинда 25 та гол урди ва чемпионат тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!