"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис қониқарсиз натижа қайд этаётган футболчиларни жазолашнинг яна бир усулини топди.

Inside World Football нашри тарқатган хабарга кўра клуб раҳбария мавсум стартидаги муваффақиятсизликлар учун жамоа аъзоларининг 25 фоиз миқдорда маошидан ушлаб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг Де Лаурентис футболчиларни клуб базасига “қамаб” қўйган эди.

Маълумот учун, “Наполи” айни дамда А Серияда якунланган 12 та турдан сўнг 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.