"Наполи" президенти қайси жамоа Осимхенни сотиб олишга қурби етишини айтди

"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис ҳужумчи Виктор Осимхенни қайси клуб сотиб олишга қурби етади, деган саволга жавоб берди.

“Бундай жамоа битта, бу – ПСЖ. Агар уларнинг президенти Осимхен учун 200 миллион евро тўлашга тайёр бўлса, ундан сўнг нима бўлишини кўрамиз. Аммо футболчимиз жамоамизни тарк этмаслигига ишонаман”, - дея де Лаурентиснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

24 ёшли нигериялик футболчи ўтган мавсум “Наполи” сафида барча турнирларда жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Осимхеннинг "Наполи" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Форварднинг трансфер нархи 120 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!