“Наполи” тўпурар футболчисини узоқ муддатга олиб қолмоқчи

 

“Наполи”  раҳбарияти жамоа хавбеки Дрис Мертенс билан амалдаги келишув муддатини узайтирмоқчи. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри маълум қилди.

"Наполи" раҳбарияти бельгиялик футболчининг шартномасини 2021 йилгача узайтириш истагини билдирди. Унинг амалдаги битими 2017 йилнинг февралигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Дрис Мертенс А Сериянинг 15 ўйинида 10 та гол киритди. Сўнгги икки ўйинда у ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!