"Наполи" январда "Барселона" ёки "Челси" футболчисидан бирини таркибга қўшиб олмоқчи

"Наполи" раҳбарияти таркибни кучайтира оладиган 2 та чап қанот ҳимоячисини кўз остига олиб қўйди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, неаполликлар қишки трансферлар даврида "Барселона" ҳимоячиси Хуниор Фирпо ёки "Челси" ҳимоячиси Эмерсонни ижарага олмоқчи. Аммо “Наполи” ушбу футболчиларни қўлга киритиш учун биринчи навбатда айрим футболчиларни трансферга қўйиши лозим.

Фирпо жорий мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда майдонга тушди. Эмерсон ҳам АПЛда 2 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!