Ads

Жорий мавсум А Серия чемпионлигига жуда яқин келган “Наполи”ни ёзда бир қатор етакчи футболчилар тарк этиши мумкин.

Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга кўра гап ярим ҳимоячи Марек Гамшик ва ҳужумчи Дрис Мертенслар ҳақида кетмоқда. Берилган маълумотларга қараганда словакиялик футболчига Хитойдан жиддий таклифлар бўлмоқда, бельгиялик форвардга эса "Манчестер Юнайтед" ўз эшикларини очмоқда.

Бундан ташқари “Наполи”дан шунингдек Рауль Альбиоль, Хосе Кальехон ва Жоржиньо каби футболчилар ҳам кетиши мумкин.