"Наполи"нинг ёзги трансферлардаги илк хариди ким бўлиши маълум
“Эмполи” ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо фаолиятини “Наполи”да давом эттиради.
Берилган маълумотларга кўра 25 ёшли футболчи бугун Римдаги “Вилла Стюарт” клиникасида тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Напол” ушбу трансфер учун 10 млн евро сарфлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Ди Лоренцо ўтган мавсум А Серияда жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар