“Насаф” – “Сурхон”. Термизликлар сўнгги 5та ўйиндан буён Қаршида хатто гол ҳам ура олишмаяпти
Ads

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 13-турида Суперлиганинг бу йилга дебютанти қўшни Сурхондарё вилоятининг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.

Бу жамоалар сўнги бор Ўзбекистон чемпионатида 2004 йилда куч синашишган ва “Насаф” сафарда йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Насаф” – “Сурхон” учрашуви 29 июнь шанба куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 16 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар” нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”, 1 ўйинда эса “Сурхон” ғалабага эришган. 3 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.
Тўплар нисбати 40:13 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Сурхон” 5:0, “Насаф” – “Сурхон” 1:3.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2004 йил 23 октябрь куни Термизда ўтказган. Бу учрашув 0:5 ҳисобида якунланган.

Термиздаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Термизда 8 бор куч синашишган. 8 учрашувда қаршиликлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 22та тўп киритилган. Тўплар нисбати 21:1.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

10. 04. 2004 Насаф – Сурхон 4: 0
18. 03. 2013 Насаф – Сурхон 3: 0
03. 08. 2002 Насаф – Сурхон 5: 0
08. 08. 2001 Насаф – Сурхон 2: 0
26. 06. 2000 Насаф – Сурхон 1: 0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BARON UZB
28/06/2019 13:35
Surxonga omad xudo xoxlasa yutadi
&
Alisher Oxun
29/06/2019 11:47
Bu anana davom etadi
Murod Panjiev
29/06/2019 11:32
Насаф мухлислари олдиндан фол очманглар бугун курамиз натижани худо хохласа,яна уйялиб колманглар
&
нодирбек.фк насаф
28/06/2019 20:28
Мана ахвол барибир узбекистон буйича Насаф академияси 1 чи уринда бугун ёш насафчиларни курдим. Сурхон жудала хафа Сурхон академиясини кучайтириш керак,???? U-21 | 13-tur
⚽️ #Nasaf ???? #Surxon
Uchrashuv yakunlandi 5:0.
Gollar: Xusain Norchayev 28', 55', 58', Javoxir Xasanov 69', Xudoyorxon Sag‘dullayev 71'
&
нодирбек.фк насаф
28/06/2019 20:25
???? U-21 | 13-tur
⚽️ #Nasaf ???? #Surxon
Uchrashuv yakunlandi 5:0.
Gollar: Xusain Norchayev 28', 55', 58', Javoxir Xasanov 69', Xudoyorxon Sag‘dullayev 71'
Ynus Qulmurodov
28/06/2019 14:13
Насаф"Сурхони"ютган бундан кийин хам ютади
Садриддин Саидов
28/06/2019 12:06
Насаф кучли сурхондан
&
BBS UZB
28/06/2019 11:47
Sports.uz statistika uchun raxmat! Nasafga omad!
&
Surxon turon
28/06/2019 11:11
Бу статистика бир тийн бу галги сурхон бошқача сурхон буёғини ӯйин кӯрсатади
&
BARON UZB
28/06/2019 13:35
To'g'ri fikr
&
BARON UZB
28/06/2019 13:36
To'g'ri fikr