"Насаф" - АГМК учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Бугундан бошлаб "Насаф" — АГМК беллашувига кириш чипталарини харид қилишингиз мумкин. Ўзингизга маълум, "Насаф" футбол мактаби майдонларида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Шу сабабли чипталарни "Марказий" ўйингоҳ ёнида "Насаф" футбол клубига тегишли автобусларда ҳамда Қарши шаҳрида жойлашган "Оригинал" супермаркетидан харид қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, беллашув 17- август куни соат 20:00 да бошланади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, "Насаф" футбол мактабида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтаётганлиги сабабли футбол учрашувига кириш соат 19:00 дан бошланади.

Чипталар нархи билан қуйида танишишингиз мумкин:

ВИП хоналар - 80 000 сўм.

CИП сектор - 40 000 сўм.

1-2-6-7-8 секторлар - 20 000 сўм.

9-10-11 секторлар - 15 000 сўм.


Манба: "Насаф" ПФК матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!