"Насаф" - "Металлург" баҳси олдидан: ким кимга ноқулай рақиб?

  • 8 март, 2022, 16:47
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Аждарлар” Суперлиганинг 2-турида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс 9 март соат 18:30 да бошланади. “Насаф” матбуот хизмати учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари борасида маълумот тақдим этди.

Tecno

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтгача 48 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 30 та учрашувда “аждарлар”, 12 ўйинда эса бекободликлар зафар қучишган. 6 та беллашувда эса дуранг натижа қайд этилган.  Тўплар нисбати 79:38 га тенг, устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича:

“Насаф” – “Металлург” – 7:0

“Металлург” – “Насаф” – 3:0

Жамоалар сўнгги учрашувни 2021 йили 15 октябрь куни Қаршида ўтказган. Бу учрашувда вакилларимиз минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

15.10.2021 “Насаф” – “Металлург” – 1:0

23.06.2021 “Металлург” – “Насаф” – 2:1

26.10.2020 “Металлург” – “Насаф” – 0:2

06.07.2020 “Насаф” – “Металлург” – 1:0

31.07.2019 "Насаф" - "Металлург" - 1:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!