"Насаф" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+6'

    Учрашув ўз якунига етди. "Насаф" муросасиз ўтган баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

  • 90+5'

    Паншанбе ўрнини Ғуломов эгаллади.

  • 90+5'

    Насафда сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмаяпти

  • 90+4'

    Навбаҳор тўпни ўзида сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда

  • 90+2'

    Насафнинг деярли барча футболчиси олдинга чиқмоқда. Наманганликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда

  • 90+'

    6 дақиқа қўшиб берилди

  • 90 '

    Абдураҳимов Абдуллаевни, Нуруллоев эса, Мозговой ўрнини эгаллади

  • 89'

    Насаф жуда қулай имкониятни бой берди

  • 88'

    Насаф вазиятдан келиб чиқиб бор кучини ҳужумга қаратмоқда

  • 86'

    Насаф стандарт вазиятга эга эди. Станоевич узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади 

  • 85'

    Заҳирадан майдонга тушган футболчи ҳисобни очмоқда. Насаф қандай жавоб қайтаради?

  • 83'

    ГООООООООООООООЛ! "Навбаҳор" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Коста ҳисобни очди. Унинг узоқ масофадан берган зарбаси нишонга аниқ борди

  • 82'

    Саитов ўз ўрнини Манноновга бўшатиб берди

  • 81'

    Насаф сҳужумда фол ишлатди. Тўп яна Навбаҳорда. Акмал Мазгвой ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойий кўрилди

  • 79'

    Норчаевга нисбатан қўпполлик учун Тигр сариқ карточкага лойиқ кўрилди

  • 76'

    Бурчак зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни бартараф этди

  • 74'

    Наманганликлар темпни оширмоқда. Энди мезбонларга осон бўлмайди

  • 73'

    Бир киши кам бўлиб қолган қаршиликлар ҳужумга ўтди. Норчаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегди 

  • 72'

    Ойбек Бозоров майдони тарк этди.

  • 63'

    Бозоровнинг узатмасига Норчаев ета олмади.

  • 61'

    Майдон эгалари тўп назоратини ўз қўлларида ушлаб турибди.

  • 59'

    Ғолиб Ғайбуллаевнинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 58'

    Дониёр Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 57'

    Ўринбоев майдондан четлатилиниши мумкин эди. Ҳакам ўйин темпини бузиб қўйгиси келмади.

  • 56'

    Ғайбуллаевниннг зарбаси ноаниқ.

  • 55'

    Мезбонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 54'

    Забиҳилло Ўринбоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    Наманганликлар бироз қалтисроқ ҳаракат қиляпти.

  • 51'

    Мозговойга нисбатан қоида бузган Тельяков огоҳлантирилди.

  • 49'

    Иккинчи 45 дақиқалик ҳам анча кескин курашлар остида кечмоқда.

  • 47'

    Ҳошимов Норчаевга нисбатан қоида бузди ва огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 43'

    Бўлим сўнгини "аждарлар" тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 41'

    Норчаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 40'

    Бердиев шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 38'

    Ҳакамга техник ёрдам кўрсатилди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.

  • 36'

    Ўткир Ҳусайин Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбасини қайтарди.

  • 35'

    Жарима майдонига ёриб кирган Бозоров зарба йўллашига Юсупов йўл қўймади.

  • 32'

    Навбаҳор яхши ҳимояланмоқда. Насаф узоқдан зарба беришга мажбур бўляпти. Ҳозирча урунишлар бефойда чиқмоқда

  • 30'

    Энди қаршиликлар қулай стандартдан унумли фойдалана олмади. Саитовнинг узатмасига Эшмуродов аниқ зарба бера олмади.

  • 28'

    Насруллаев қаноти жуда фаол бўлмоқда. Айнан унинг узатмасидан сўнг Саитов тўпни дарвозага жойлаб қўйиш имкониятидан фойдалана олмади

  • 26'

    Иван берган зарба "Насаф" дарвозаси устидан ўтиб кетди. "Лочинлар" қулай стандартдан наф чиқара олмади.

  • 24'

    Ўйин темпи жуда паст. Томонлар шошмасдан ҳужумга навбат билан ўтмоқда

  • 21'

    Насруллаев узатган тўп манзилга етиб бормади. "Насаф" майдон марказида прессинг қилмоқда

  • 21'

    Ойбек Бозоров Паншанбега нисбатан қўполлик ишлатди

  • 20'

    Наманганликлар тўп назоратини ўз қўлига олмоқда

  • 18'

    Дилшод Саитов стандартдан жарима майдонига тўп оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 17'

    "Навбаҳор" футболчисининг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 16'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Боян Чигер ета олмади.

  • 14'

    Ойбек Бозоров доимгидек фаол ўйнамоқда. Бироқ ҳимоячилар унга қарши яхши ҳимояланяпти.

  • 12'

    Дониёр Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 10'

    Дастлабки 10 дақиқалик тенг курашлар остида ўтди.

  • 8'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Бозоров тўп йўқотди.

  • 6'

    Алиқуловнинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди.

  • 5'

    Жарима майдони остонасида Бозоровга нисбатан қоида бузилди. "Насаф"да анча хавфли стандарт вазият.

  • 4'

    Дилшод Саитов жамоадоши узатган тўпга ета олмади.

  • 2'

    Меҳмонлар дарҳол фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
29/08/2021 19:46
ЭЙ шархловчи бўлсанг, ўйинни шархла, бошқа мавзуда ўтлаб юравермай. Сен чайналиб айтган информацияларни биз икки кун олдин мана шу сайтда ўқиб бўлганмиз!
&
Турсун Ғани
29/08/2021 22:40
Яшанг. Шундай ортиқча маълумоту гаплар кўп. Ўйинчиларни номини билмайдими нима. Шунга бўлса керакда бошқа гаплар...