"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви олдидан жамоаларга оид 9 рақами. Бу нимани англатади?
Суперлига 7-турида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"га қарши сафарда ўйнайди. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.
Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 50 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "шерлар" зафар қучган бўлса, 10 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 10 ўйинда ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 78 бор ишғол қилган пойтахтликлар дарвозасидан 46 гол ўтказиб юборган.
Қаршидаги 25 ўйинда эса "Пахтакор" 9 ғалаба, 7 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган "шерлар" ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган.
"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 7 май, шанба куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 19:00да бошланади.
Фикрлар