“Насаф-2” ўз майдонида “Истиқлол”ни мағлуб этди
“Насаф-2” жамоаси кеча Ўзбекистон Биринчилиги 13-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўтказди.
Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда "Насаф" ўринбосарлари 3:1 ҳисобида зафар қучди. Нурали Султонов шогирдлари навбатдаги 14-тур учрашувини яна ўз майдонида ўтказишади.
Бу сафар улар “Андижон” жамоасини қабул қилади. Учрашув 7 июн чоршанба куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Биринчилиги, 13-тур
“Насаф-2” (Қарши) – “Истиқлол” (Фарғона) 3:1 (2:0)
04.06.2017. “Насаф” ФМ майдони. 17:30да
Голлар: Дилшод Саитов, 7’-1:0, 11’-2:0, Орифжон Муродов, 83’-3:1 – Хайрулло Мадаминов, 55’-2:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Дилшод Саитов 39.

Фикрлар