"Насаф" Бекободда "Металлург"га қарши. Биринчи даврадаги дурангдан қандай хулоса чиқарилди?

«Аждарлар» Суперлиганинг 15-турда Бекободга сафар қилишади. «Металлург» билан бўлиб ўтиши белгиланган учрашув 12-август куни соат 19:00 бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 49 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 30 учрашувда «аждарлар», 12 ўйинда эса бекободликлар зафар қучишган. 7 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 80:39 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф“ – «Металлург» 7:0, «Металлург» – «Насаф» 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2022 йили 9 март куни Қаршида ўтказган. Бу учрашувда жанговар 1:1 ҳисоби қайд этилган. Учрашувнинг 80-дақиқасида Ҳусайн Норчаев учрашувда ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Аброрбек Тошқўзиев ҳисобни тенглаштириб, бекободликларни мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

09.03.2022 Насаф — Металлург 1:1

15.10.2021 Насаф — Металлург 1:0

23.06.2021 Металлург — Насаф 2:1

26.10.2020 Металлург — Насаф 0:2

06.07.2020 Насаф — Металлург 1:0

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!