"Насаф" биринчи даврадаги мағлубият учун реванш оладими?

ФИФА кунлари ниҳоялаб, Суперлига қайтмоқда. “Аждарлар” навбатдаги 22-турда Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс 15 октябрь куни соат 18:30 бошланади. 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 47 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 12 учрашувда бекободликлар, 29 ўйинда эса "аждарлар" зафар қучишган. 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 77:38 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф“ – “Металлург” 7:0, "Металлург" – "Насаф" 3:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2021 йили 23 июнь куни Бекободда ўтказган. Бу учрашувда бекободликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

23.06.2021 Металлург — Насаф 2:1

26.10.2020 Металлург – Насаф 0:2

06.07.2020 Насаф — Металлург 1:0

31.07.2019 Насаф — Металлург 1:2

23.06.2019 Металлург — Насаф 0:1

"Насаф" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
14/10/2021 19:34
Nasafni uziyam muhim uyinlar va zich taqvim kutmoqda. chunki OFK kubik uyinlari chempionat uyinlari muhim pallaga kergan. Uzbekiston kubik uyinlari. Nasaf. 3 musobaqa muhim uyinlar oldidan. uzini uyinchila asraydi. nima bulsa ham chempionat ohiri poliya charchap qolganlarini PFL suziga turib netral poliyaga utkazsinda. chunki Nasaf yoshlari poliya uta muhim. pas pas bilan uynaydi.