“Насаф” бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади
Ads

Анталияда янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган “Насаф” бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Бугун жамоага Руминиянинг Ботошани шаҳрининг “Ботошани” клуби рақиблик қилади. Учрашув бизнинг вақт билан 20:00да бошланади.

Клуб матбуот хизмати тарқатаётган хабарга қараганда, бугунги назорат учрашуви бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. Учрашув Анталиянинг Белек туризм марказининг “Papillon Ayscha Hotel” меҳмонаси футбол майдонида бўлиб ўтади.