"Насаф" эртага "Ал-Садд" билан орани очиқ қилиб олиши мумкин

“Насаф” эртага ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз юришини бошлайди. “Аждарлар” 1-турда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси билан куч синашади.

“Насаф” 2018-йил ОЧЛ гуруҳ босқичида бу жамоа билан ўйнаган. Қаршида бўлиб ўтган биринчи беллашувда Азизжон Ғаниевнинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига уч очко қўлга киритилган. Доҳада бўлиб ўтган жавоб учрашувида қаршиликлар йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраган.

“E” гуруҳи 1-тур “Ал-Садд” — “Насаф” учрашуви Тошкент вақти билан эртага соат 22:15 да бошланади.

Бугун соат 16:00 да жамоалар вакиллари иштирокида митинг, соат 17:30 да Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulla Hikmatov
07/04/2022 23:11
Nasafga ishonamiz
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
07/04/2022 20:00
Omad Nasaf
АРЗИКУЛОВ Абдигани
07/04/2022 18:32
Насафни хам уйинини олиб беринглар Насаф хам Узбекистонлик.
Йигитман Қашқадарелик
07/04/2022 17:33
Қайси каналда жонли олиб курсатади Насаф Ал Садад уйинини