"Насаф" етакчисига Эрон клуби қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговойга Эроннинг "Сепахон" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Реза Раҳмани хабар берди
Исфахон клуби ўтган мавсум чемпионатда 3-ўринни эгаллаган бўлса, жорий мавсум 2-поғонани банд қилиб турибди. Жамоа бу мавсум ўз олдига чемпионликни мақсад қилган.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи 2024 йилги мавсум Суперлигада 23 та ўйинда иштирок этиб, 4 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган бўлса, битта самарали узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, йилнинг энг яхши футболчиси совринини ҳам қўлга киритди.
Фикрлар