"Насаф" ФИФАдаги масалани ҳал этди. Фақат...
Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси томонидан жазога тортилган эди.
Яъни, "аждарлар" франциялик футболчи билан шартнома шартларини бажармаганлиги учун тақиққа учраганди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, "Насаф" муаммони ҳал этган. Энди фақатгина ФИФАдан тасдиқловчи хабар кутилмоқда.
"Насаф" ФИФАдаги масалани ҳал қилди ва бу бўйича ташкилотга билдиришнома киритди. Тез орада яхши янгилик кутяпмиз",-дея Имомхўжаев ўз "Телеграм" каналида ёзиб қолдирди.
Фикрлар