"Насаф" футболчиси: "Йўқотишлар жиддий даражада"

Айни вақтда "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқич ўйинларида иштирок этиш учун Саудиянинг Даммам шаҳрида бўлиб турибди. "Аждарлар" вингери Суҳроб Нуруллоев муҳим учрашувлар олдидан жамоанинг тайёргарлиги қандай кетаётгани борасида фикр билдирди. 

- "Биринчи кун машғулотлар ажойиб тарзда ўтди. Ҳавога ҳамда майдон ҳолатига ўрганиб олдик. Узоқ йўл юрганимиз ва 2 кунлик тўхталиш бўлгани учун машғулотлар узоқ давом этди.

- Ҳозирча ҳаммамиз жисмонан яхши ҳолатдамиз. Худо хоҳласа, илк ўйинга 100 фоиз тайёр бўламиз.

- Йўқотишлар жиддий даражада, деб ўйлайман. Шерзод Насруллаев ва Ғолиб Ғайбуллев асосий футболиларимиздан эди. Уларнинг йўқлигини имкон борича билинтирмасликка ҳаракат қиламиз.

- "Ал-Садд" жуда ҳам жиддий рақиб. Уларни яхшилаб ўрганиб чиқмоқдамиз ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсунов Рамазон
06/04/2022 09:49
Омад ёр булсин ога Насаф. Биз сен билан.
Otabek Otabek
06/04/2022 07:22
Olg'a nasaf