"Насаф" ғалаба қозонди, "Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни юта олмади

Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун бир неча ўйинлар ўтказилди.

"С" гуруҳидан ўрин олган "Насаф" - "Рубин" беллашуви ўз якунига етди. Унда қаршиликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аждарлар"нинг голларига Абубакр-Ризо Турдалиев, Муродбек Хўжамбердиев, Сардор Саъдуллаев ҳамда Шоҳмалик Комилов муаллифлик қилди.

Шунингдек, ушбу гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Бунёдкор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Тенг курашлар остида кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, Даниель Насриддинов ҳисобни очган бўлса, Шаҳбоз Жўрабеков 65-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Шу тариқа, "С" гуруҳида 4 очко тўплаган "қалдирғочлар" пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи "Насаф" ҳам шунча очко жамғарган. Иккита ўйинда дуранг қайд этган "Сўғдиёна" учинчи, ҳали очко қўлга кирита олмаган "Рубин" сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!