"Насаф" кейинги учрашувни қачон ва кимга қарши ўтказади?

Осиё Чемпионлар лигасининг “E” гуруҳида баҳс олиб бораётган “Насаф” 3-турни Саудия Арабистонининг “Ал-Файсали” клубига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 01:15 да бошланади.

Таъкидлаш керакки, айни дамда “E” гуруҳида “Насаф” ва “Ал-Файсали” 4 тадан очко тўплаган ҳолда 1- ва 2-ўринларни банд қилиб турибди. Шу боис бўлажак учрашув ғолибида гуруҳнинг яққол пешқадамига айланиб олиш имконияти мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Otabek Otabek
12/04/2022 06:10
Nasaf gap yoq super
Abdulhamid Muxtorov
12/04/2022 08:46
Аль Файсали клуби ютади
Ahmet Şadyýew
12/04/2022 08:10
Nasafga omad