"Насаф" легионер футболчини таркибга қўшиб олиши кутилмоқда
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз "телеграм" каналида маълум қилишича, айни дамда "Насаф" базасида тожикистонлик легионер Муҳаммаджон Раҳимов кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсумни "Истиқлол"да ўтказган ўнг қанот вингери "аждарлар" билан шартнома имзолаши мумкин.
Раҳимов нафақат ўнг қанот ҳимояси, балки марказий ҳужумчи ва ҳужум ортида ҳам тўп тепиши мумкин. Айни дамда футболчининг ўзи Қаршида қолишни истамоқда, аммо якуний қарорни "аждарлар" мураббийлар штаби қабул қилади.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар