"Насаф" мураббийи "Пахтакор"да (Фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонларнинг собиқ мураббийи Денис Иванков яна пойтахт жамоасига ққайтди.
Ўтган йили апрель ойида “Насаф” мураббийлар штабидан ўрин олган тажрибали мутахассис "Пахтакор" клубида дарвозабонлар мураббийи бўлиб иш бошлади. У "шерлар"нинг яқиндаги бошлаган йиғинида кўриниш берди.
Иванков 2020 йилнинг ёзида "Пахтакор"га келган мутахассис 2021 йилнинг бошида лавозимини тарк этганди. Шунингдек, Денис Иванков 2013-2018 йиллар оралиғида "Насаф"да фаолият олиб борган ва шу вақт ичида кўпгина дарвозабонларнинг етишиб чиқишида ўз ҳиссасини қўшган.
Фикрлар